Ўқувчиларнинг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш, улар учун хавфсиз ва барқарор таълим муҳитини яратиш мақсадида Андижон вилояти ИИБ Қўриқлаш бошқармаси раҳбарияти томонидан Андижон шаҳрида жойлашган умумтаълим мактабларида режали текширув ишлари амалга оширилди. Текширувлар давомида таълим муассасаларида хавфсизликни таъминлаш бўйича кўрилаётган чора-тадбирлар, жумладан, қоровуллар томонидан мактаб ҳудудига бегона ва рухсациз шахсларни киритмаслик юзасидан олиб борилаётган хизмат фаолияти, шунингдек, видеокузатув камералари, ташвиш тугмачалари ва бошқа техник хавфсизлик воситаларининг техник ҳолати ҳамда узлуксиз ишлаши атрофлича ўрганилди. Аниқланган камчиликлар бўйича масъулларга тегишли кўрсатмалар берилиб, уларни бартараф этиш юзасидан аниқ топшириқлар белгилаб олинди.
Ўз мухбиримиз.
Андижон вилояти.
