Наманган вилояти Ёшлар марказида болаларга нисбатан зўравонликнинг олдини олишга қаратилган ўқув-семинар ўтказилди. Тадбирда зўравонлик ҳолатларини эрта аниқлаш, хавф даражасини баҳолаш, ҳимоя режасини тузиш ва уни амалиётга татбиқ этиш бўйича янги ёндашувлар муҳокама қилинди.
Семинарда Иибнинг вояга етмаганлар масалалари бўйича инспектор-психологлари, мактаб директорларининг ўринбосарлари ҳамда “Инсон” ижтимоий хизматлар маркази ходимлари иштирок этди.
Қатнашчиларга “Болаларни зўравонликнинг барча шаклларидан ҳимоя қилиш тўғрисида”ги Қонун ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг 440-сон қарори бўйича батафсил тушунтиришлар берилди. Таҳлил, тажриба алмашинуви ва аниқ амалий тавсиялар семинар мазмунини янада бойитди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
