Бухоро шаҳрига саёҳат мақсадида келган Хитой Халқ Республикаси фуқароси Янг Зҳижиан Арк қўрғонига бориш йўналишида ўз эҳтиёцизлиги оқибатида такси автомашинасида қўл телефонини унутиб қолдиради. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ Хавфсиз туризмни таъминлаш бошқармасига қилинган мурожаат асосида ходимлар томонидан зудлик билан тезкор-суриштирув тадбирлари олиб борилди. Кузатув камералари ёрдамида сайёҳ чиққан автомашинанинг давлат рақами аниқланиб, ҳайдовчи билан боғланилди.
Маълум бўлишича, “Яндех” хизмати орқали фаолият юритувчи ҳайдовчи ушбу телефонни топиб, компания офисига топширган. ИИБ ходимлари зудлик билан телефонни хорижлик меҳмонга тақдим этдилар. Ўз навбатида Хитой фуқароси Янг Зҳижиан муаммо қисқа вақт ичида тезкорлик билан ҳал этилганлиги ҳамда ходимларнинг дўстона ва хушмуомала муносабати учун вилоят ИИБ ходимларига ўзининг чуқур миннатдорчилигини билдирди.
М.РАШИДОВА,
капитан.
Бухоро вилояти.
