Яқинда Ўзбекистон Республикаси ИИВ томонидан Қорақалпоғистон Республикаси ИИВ Жамоат хавфсизлиги хизмати Жамоат тартибини сақлаш бошқармасининг Патрулъ-пост хизмати баталъони ходимларига 8 та янги “Нексия-3” русумли автотранспорт воситалари берилди.

Тадбирда Ўзбекистон Республикаси Ички ишлар вазирининг ўринбосари, полковник Б. Абдуллаев иштирок этиб, хизмат автомашиналарининг калитларини ходимларга тантанали равишда топширди.

– Ҳар қандай соҳада яратилган қулай шарт-шароит ва имкониятлар унинг самарадорлигини янада оширишга хизмат қилади, – дейди баталъон командирининг ўринбосари, подполковник Б. Торемуратов. – Шундай экан, мазкур автотранспорт воситалари ҳам келгусида аҳоли тинчлик-осойишталигини таъминлаш, шунингдек, жиноятчилик ва ҳуқуқбузарликларнинг олдини олишда муҳим аҳамият касб этади. 

Азамат ПИРНИЯЗОВ,

“Постда” мухбири.