Ички ишлар органларида кадрлар билан ишлаш, ходимлар ўртасида хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш, уларни Ватанга, касбга садоқат руҳида тарбиялаш, ўқитиш, малакасини ошириш, касбий ҳамда жанговар тайёргарлигини юксалтириш борасида бир қатор тегишли ишлар амалга оширилмоқда. Бу ҳақида Ички ишлар вазирлиги Малака ошириш институтида “Хизмат интизоми ва қонунийликни мустаҳкамлаш – асосий вазифамиз” мавзусида ташкил этилган давра суҳбатида сўз юритилди.

Тадбирда хизмат интизоми, ички ишлар органлари ходимларининг қонунийликка амал қилиши, хизматда ва кундалик ҳаётда одоб-ахлоқ қоидаларига риоя этиши, ички тартиб-қоидаларга риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомалада бўлиш лозимлиги тушунтирилди.

Шунингдек, таъмагирлик, порахўрлик, хизмат вазифасини суистеъмол қилиш билан боғлиқ иллатларга йўл қўймаслик, бундай ҳолатлар юз берганда кўрилажак чоралар ҳақида маълумот берилди. Нопок ходимлар хизмат бурчига ва қасамёдига хоинлик қилиб, ваколатига кирмайдиган ишларга қўл ураётгани оз бўлса-да, ҳамон учраб тургани таъкидланди.

Шундан сўнг “Нафснинг сўнгги манзили” филми намойиш этилди.

Тингловчилар томонидан қизиқтирган саволларга мутахассислар томонидан атрофлича жавоблар берилди.