Тошкент вилояти Қўриқлаш бошқармасида ижрочилик интизоми, жисмоний ва юридик шахсларнинг мол-мулки дахлсизлигини таъминлаш, шунингдек, тизимда мавжуд муаммоларни бартараф этишга қаратилган чора-тадбирлар муҳокамасига бағишланган ҳисобот йиғилиши бўлиб ўтди.

Йиғилишда сўзга чиққанлар, вилоят ҳудудидаги Қўриқлаш фаолиятини таҳлил этиб, соҳада амалга оширилаётган ишлар, эришилаётган натижалар, шунингдек, йўл қўйилаётган камчиликлар ҳақида атрофлича маълумот берди. Хусусан, жисмоний ва юридик шахслар мулкининг хавфсизлигини таъминлаш, замонавий технологиялардан самарали фойдаланиш ҳамда хизмат интизомини кучайтириш бўйича аниқ вазифалар белгилаб олинди.