Касб фидойиси
Маёр Азизбек Қаҳҳоров Яшнобод тумани ИИОФМБ М ва ФРБ инспектори сифатида фаолият юритиб келмоқда. Унинг ички ишлар органларида хизмат бошлаганига бу йил 15 йил тўлди.
Ҳозир фаолият олиб бораётган бўлимда ҳам у ўз касбига садоқат билан ёндашиб, фуқаролар мурожаатларини вақтида қонуний тарзда ҳал этиб келмоқда. Жорий йилнинг ўтган даври мобайнида у йўқолган паспортларни қайта тиклаш йўналиши мурожаат қилган фуқароларнинг биометрик паспорти ўрнига идентификация ИД-карталар расмийлаштириб бериш ишларида фаол қатнашиб келмоқда. Шунингдек, турли сабабларга кўра, яъни фуқаролик паспортини амал қилиш муддати ўтган, йўқотган ёхуд яроқсиз ҳолга келиши сабабли чет давлатларидан ватанга қайтиш гувоҳномаси билан мурожаат қилган фуқароларга тегишли ва соҳавий хизматлар билан ҳамкорликда тушунтириш ишларини олиб борган.
Маёр Азизбек Қаҳҳоровнинг бир неча йиллик сидқидилдан қилган хизматлари Ички ишлар вазири томонидан эътироф этилиб, яқинда “Аъло хизматлари учун” кўкрак нишони билан тақдирланди.
У турмуш ўртоғи Севарахон билан уч нафар фарзандини тарбиялаб, вояга етказишмоқда.
Сарвар СОБИРОВ,
ўз мухбиримиз.
Тошкент шаҳри.
