Бухоро вилояти ҳудудий ички ишлар органлари навбатчилик қисмлари ходимлари иштирокида ўтказилган машғулотда хизмат интизомига ҳамда қонунчиликка риоя қилиш, фуқаролар билан мулоқотда хушмуомала бўлиш, хизмат вазифасини бажаришда хато ва камчиликларга йўл қўймаслик, хизматга тааллуқли бўлмаган ишларга аралашмаслик борасида қўшимча йўриқнома берилди. Шунингдек, порахўрлик, тамагирлик ва коррупцион ҳолатларга йўл қўймаслик, хизматга совуққонлик билан қараган, ваколат доирасидан четга чиққан ходимларга нисбатан кескин ва қатъий чоралар кўрилиши алоҳида таъкидланди.
А.ИНОМОВ,
подполковник.
Бухоро вилояти.
