Хоразм вилояти ИИБ Маънавий-маърифий ишлар ва кадрлар билан таъминлаш хизмати томонидан шахсий таркибнинг билим ва маҳоратини оширишга, маънавиятини юксалтиришга, касбий кўникмасини шакллантиришга, жисмоний ва жанговар шайлигини оширишга алоҳида эътибор берилмоқда.

Яқинда вилоят Иибнинг мажлислар залида мазкур масала юзасидан навбатдаги йиғилиш бўлиб ўтди. Тадбирни вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ бошлиғи, полковник А.Имяминов очиб, ҳар бир ходимда танқидий таҳлил, хизмат интизоми, ҳалоллик, ватанпарварлик, ташаббускорлик, шахсий жавобгарлик ҳиссини шакллантириш хизмат самарадорлигига эришишнинг муҳим омили бўлишини таъкидлаб ўтди. Ўз навбатида ходимларнинг фидойи хизмати, касбга бўлган садоқати Ички ишлар вазирлиги ҳамда бошқарма раҳбарияти томонидан муносиб тарзда рағбатлантириб борилаётгани алоҳида эътироф этилди. 

Йиғилишда хизмат вазифасини бажаришга масъулият билан ёндашиб, самарали натижаларни қўлга киритаётган бир гуруҳ ички ишлар органлари ходимларига биринчи ва навбатдаги махсус унвонлар топширилди.

Худойберган ЖАББОРОВ,

“Постда” мухбири.

Хоразм вилояти.