Қарши шаҳридаги Ёшлар марказида Ўзбекистон Республикаси Конститусияси қабул қилинганининг 31 йиллиги мунсабати билан “Конститусия – халқчил давлат, барқарор тараққиёт ва фаровон ҳаёт асоси!” шиори остида вилоят ички ишлар органлари ходимлари ўртасида “Заковат” интеллектуал ўйини ташкил этилди.
Унда вилоят ИИБ таркибий бўлимлари ва соҳавий хизматлари ҳамда шаҳар-туман ички ишлар бўлимлари ходимларидан иборат 11 та жамоа иштирок этди.
Қизғин баҳс ва мунозаралар асосида бўлиб ўтган интеллектуал ўйиннинг якуний натижаларига кўра, Шаҳрисабз тумани ИИБ жамоаси ғолиб деб топилди. Навбатдаги совринли ўринларни Касби тумани ИИБ ва Китоб тумани ИИБ ходимларидан иборат жамоалар қўлга киритди.
Ғолиблар диплом ва қимматбаҳо совғалар билан тақдирланди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
