Хоразм вилояти Иибда ходимларнинг касбга доир билим ва маҳоратларини оширишга бағишланган ўқув-семинар бўлиб ўтди. Семинар давомида ходимларга портловчи моддаларнинг турлари ҳамда уларни аниқлаш ва зарарсизлантириш усуллари, шунингдек, мамлакатимизда фаолияти таъқиқланган террористик ва экстремистик ташкилотлар тўғрисида батафсил тушунтиришлар берилди.

  Шунингдек тадбирда вилоят ИИБ ҳузуридаги тергов бошқармасининг малакали ходимлари Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодекси ва Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексга киритилган ўзгартиш ва қўшимчалар юзасидан маълумотлар беришди.

  Шу билан бирга, семинар иштирокчилари ўзларини қизиқтирган саволларга ҳам атрофлича жавоб олишди.

Зокир ИСМОИЛОВ,

 подполковник.