Ички ишлар органларида амалга оширилаётган кенг кўламли ислоҳотлар замирида нафақат соҳа ходимларининг хизмат шароитларини яхшилаш, балки, уларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш масалаларига ҳам алоҳида эътибор қаратилмоқда. Давлатимиз раҳбари ҳамда Вазирлар Маҳкамасининг тегишли қарорларига мувофиқ ички ишлар органлари ходимлари фарзандларига олий (ҳарбий), ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга киришлари учун имтиёз берувчи тавсиянома ва тақдимномаларнинг берилиши тизим ходимлари, шунингдек, уларнинг оила аъзоларини ҳар томонлама қўллаб-қувватлашнинг ёрқин намунаси бўлди.

Бухоро вилояти Ички ишлар бошқармасида ўтказилган тадбирда мазкур ҳуқуқий ҳужжатларга мувофиқ, Ички ишлар вазирлигининг буйруғига асосан хизмат фаолиятида юқори натижаларга эришган жами 77 нафар ходимнинг фарзандларига олий ва ўрта махсус таълим муассасаларига ўқишга кириши учун имтиёз берувчи тавсиянома ва тақдимномалар тантанали равишда топширилди. Тинчлик посбонлари ва уларнинг фарзандларига қаратилаётган бу каби юксак эътибор, уларнинг Ватанга садоқати ва хизматга бўлган шижоатини янада оширишга хизмат қилиши шубҳасиз.

Ж.Шукурлаэв, 

катта лейтенант.

Бухоро вилояти.