Ички ишлар органлари ходимлари Дўстлик тумани ҳудудида «Боғзор» маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи Д.Б. бошқарувидаги «Нексия»ни тўхтатиб, текширганида автоулов ичида бир бош қўй борлиги маълум бўлди. Суҳбат давомида ҳайдовчи ва унинг маҳалладоши Б.Н. чорва молини қаердан олиб келаётганликларини айта олишмади. 

 Суриштирув натижасида икковлон ушбу қўйни маҳалладошлари Ш.О.нинг қўйхонасидан ўғирлаганликлари аниқланди. Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган. 

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Жиззах вилояти.