Шаҳрисабз туманида вилоят ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органларининг сайёр қабули бўлиб ўтди. “Хўжахуросон” маҳалласида бўлиб ўтган оммавий сайёр қабулда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи ўринбосари, полковник Фаррух Тоиров ҳам фуқароларнинг мурожаатларини тинглади.
Мурожаатлар асосан ички ишлар органларида тергов ва суриштирув ҳаракатлари олиб борилиши жараёнлари, фуқаролик ҳужжати олиш масалаларидан иборат бўлди. Уларнинг аксарияти ижобий ҳал қилинган бўлса, ўрганишга вақт талаб қиладиган айрим мурожаатлар учун масъулларга бириктирилди.
Ўз мухбиримиз.
Қашқадарё вилояти.
