Сурхондарё вилоят ИИБ бошлиғининг биринчи ўринбосари, полковник Бахтиёр Иноқов бошчилигида соҳа масъуллари ҳам ҳудудларни кўздан кечириб, мавжуд шароитлар билан танишиб чиқмоқда. Хусусан, Термиз шаҳрининг Ўзбекистон маҳалласида жойлашган 14 та кўп қаватли уйлардаги мавжуд 520 та хонадон ҳамда 2 та ижтимоий соҳа обекти яъни Термиз шаҳар санъат ва мусиқа мактаби, 15-сонли мактабгача таълим ташкилотларини иссиқлик билан таъминловчи қозонхона фаолияти ўрганилди.

Шунингдек, шаҳардаги тиббиёт бирлашмаси иссиқлик манбаини ишлаб чиқарувчи қозонхона ҳамда биноларнинг иссиқлиги, беморлар учун яратилган шарт-шароитлар ҳам кўздан кечирилди. Вилоят Электр тармоқлари бошқармаси “Ҳудудий электр тармоқлари” АЖ Сурхондарё ҳудудий филиалида ташкил қилинган вилоят куз-қиш штабида амалга оширилаётган ишлар самарадорлиги ўрганилганда ҳудудларда ҳамкор ташкилотлар билан биргаликда кўп қаватли уйлар, шахсий хонадонлар ва жамоат жойларида видеокузатув қамровини ошириш, криминоген вазиятни чуқур таҳлил қилиш, профилактика инспекторлари томонидан аҳоли муаммоларни ўрганиш бўйича “маҳалла еттилиги” билан яқиндан ҳамкорликни йўлга қўйишга эътибор қаратилди.

Ўз мухбиримиз,

Сурхондарё вилояти.