Сурхондарё вилояти Термиз тумани ҳудудида, Амударёнинг ўнг қирғоғи бўйлаб қарийб 10 гектар майдондаги эски Термиз шаҳристонлари билан бир кенгликда «Чингизтепа» ёдгорликлари жойлашган. Бу ерда даставвал энг қадимги бинолардан бири – Кичик Чингизтепа қурилган бўлиб, унинг милоддан аввалги ИИИ–ИИ асрларга оид экани айтилади. 

Ҳозирда «Чингизтепа» ёдгорликлари ўзбек-франсуз қўшма археологик экспедицияси таркибида франсиялик олимлар – Селигент де Понтбреант, Пер Релиш, Оливер Бардолар илмий изланишлар олиб бормоқда. Вилоят ИИБ Хавфсиз туризм­ни таъминлаш бошқармаси ходимлари хорижлик археологларга нисбатан содир этилиши мумкин бўлган ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг олдини олиш мақсадида профилактик ишларни амалга ошириб келмоқдалар.

Айтиш керакки, жорий йил бошидан бери бош­қарма жамоат тартибини сақлаш гуруҳи инспекторлари томонидан хорижлик сайёҳларга 512 марта турли хизматлар кўрсатилган. Шу билан бирга, 

676 та маъмурий ҳуқуқбузарлик бўйича баённомалар расмийлаштирилиб, туризм намойиши обектлари атрофида яшовчи профилактик ҳисобда турадиган шахслар билан суҳбатлар ўтказилган.

Яқинда бошқарма ташаб­буси билан Термиз давлат университети иқтисодиёт ва туризм факултети талабалари иштирокида «Сангардак» экотуризм обектида «Тозалик аксияси» тадбири ўтказилди. Унда талаба ёшлар билан биргаликда сўлим гўша ортиқча чиқиндилардан тозаланди. Албатта, бу каби тадбирлар аҳолида экологик маданиятни 

шакллантириш, туризм обектларини асраб-авайлаш ҳиссини уйғотишга хизмат қилади. 


Акбар МАВЛОНОВ,

капитан.

Сурхондарё вилояти.