Хонқа туманида хотин-қизларнинг иш билан банд бўлмаган қисмини касб-ҳунарга ўқитиш ва бандлигини таъминлаш мақсадида “Бўш иш ўринлари меҳнат ярмаркаси” ташкил этилди. Туман ИИБ ҳамда Оила ва хотин-қизлар бўлими ҳамкорлигида ташкил этилган мазкур тадбирда туман ҳудудида фаолият юритаётган корхона ва ташкилотлар, хусусий фирмалар ўзларида мавжуд бўлган бўш иш ўринлари билан қатнашишди.
-Тадбирга таклиф этилган хотин-қизлар аввало мавжуд бўш иш ўринлари ҳамда у ерда яратилган шароитлар, меҳнатга ҳақ тўлаш тартиб-қоидалари билан танишиб чиқишди,-дейди туман ИИБ ЖХХ ҲПБ Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор, катта лейтенант Насиба Ортиқова.-Шундан сўнг ўзлари қизиққан соҳалар бўйича меҳнат шартномалари имзолашди. Тадбир якунига кўра, 4 нафар хотин-қиз ўз қизиқишлари бўйича ишга жойлаштирилди, 10 нафари устоз-шогирд анъанаси асосида касб-ҳунарга йўналтирилди, 8 нафарига эса ҳуқуқий тушунтиришлар берилди.
Мазкур тадбирда ҳунарманд ва тадбиркор аёллар томонидан тайёрланган турли маҳсулотлар кўргазмаси ҳам ташкил этилди.
Худойберган ЖАББОРОВ,
ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
