Президентимиз ўтган йил 25-26-март кунлари вилоятимизга қилган ташрифлари чоғида жамоат хавфсизлигини таъминлаш, жиноятчиликнинг барвақт олдини олиш, Наманган шаҳрини жиноятдан ҳоли ҳудудга айлантириш бўйича Наманган тажрибасини яратиш борасида бир қатор вазифалар белгилаб берган эди.
Янгича ишлаш механизмларини самарали йўлга қўйиш ҳамда криминоген вазиятни яхшилаш, аҳолининг мазкур йўналишдаги мурожаатларини ўз вақтида ва қисқа муддатларда бартараф этиш мақсадида фуқароларнинг мурожаатлари кўплаб тушаётган 67 та маҳалла 15 та микроҳудудларга бўлиниб, "Ҳуқуқ-тартибот маскан”лари ташкил этилмоқда.
Янги ҳуқуқ-тартибот маскани Наманган шаҳрининг "Зарибдор", "Зиёкор", "Лола", "Илғор" ва "Қадамжо" маҳаллаларига хизмат кўрсатади.
Ҳозирга қадар Наманган шаҳрининг уч нуқтасида 15 та маҳаллага хизмат кўрсатувчи "Ҳуқуқ-тартибот маскани" учун бинолар фойдаланишга топширилди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
