Наманган вилояти ИИБ ҳузуридаги Тергов бошқармасининг қуйи бўлинмалари барча ходимларининг хизмат хоналарига ўрнатилган юқори сифатли видеокузатув камералари Тергов бошқармасига интеграция қилинди.
Мазкур жараёнидан сўнг Тергов бошқармаси раҳбарияти томонидан тергов бўлинмалари ходимларининг хизмат интизоми ва қонун бузиш ҳолатларининг олдини олиш мақсадида кунлик хизмат фаолиятлари онлайн тарзда назорат қилинмоқда.
Наманган вилояти ИИБ Ахборот хизмати.
