Сурхондарё вилояти ИИБ ЖХХ Пробация бўлимига қарашли шаҳар ва туман гуруҳларида назорат остидаги шахсларнинг ижтимоий-психологик портретларини масофадан фотосуратга олиш ва “Интеллектуал портрет” сунъий интеллект экспресс психодиагностика дастури йўлга қўйилди. Мазкур дастур ёрдамида назорат остидаги шахсларнинг ижтимоий-психологик портретини яратиш орқали уларни қайта жиноят содир этишининг олдини олиш кўзланган.

Шу билан бирга, ИИВ Жамоат хавфсизлиги департаменти Пробация хизмати етакчи мутахассис психологи Расулбек Полванов билан ҳамкорликда дастурнинг ишлаш моҳияти ва принсплари тўғрисида масъул ходимларга йўриқномалар берилди.

Ўз мухбиримиз.

Сурхондарё вилояти.