Бинонинг фойдаланишга топширилиш маросимида Фарғона вилояти ҳокими Хайрулло Бозоров, Ички ишлар вазири ўринбосари, генерал-маёр Бекмурод Абдуллаев ҳамда вилоят Ички ишлар бошқармаси бошлиғи, генерал-маёр Азизбек Икрамов, шунингдек, соҳа фахрийлари ва жамоатчилик вакиллари иштирок этишди.
«Саноат» маҳалласи Чимён кўчасида бунёд этилган ушбу маъмурий бино 2 қаватдан иборат бўлиб, назорат ўтиш жойи, фуқароларни қабул қилиш хонаси, 77 та хизмат хонаси, маърифат зали, автотураргоҳ, гараж, омборхона ҳамда саф майдонини ўз ичига олади.
Шу куни Ички ишлар вазирлиги томонидан бўлим шахсий таркибига 1 та «Дамас» ва
2 та «Нива» русумли хизмат автомашиналари ҳам тантанали равишда топширилди.
Ўз мухбиримиз.
Фарғона вилояти.
