Мустақиллигимизнинг 34 йиллиги байрами арафасида Қашқадарё вилояти ИИБ Қўриқлаш хизмати ходимларининг бириктирилган ҳудудларда ҳуқуқбузарликлар ва жиноятларни олдини олиш, жамоат ва фуқаролар ҳамда мол-мулклар хавфсизлигини таъминлаш ишларида тезкорликни таъминлаш мақсадида 14 та махсус жиҳозланган “Cоболт” русумли хизмат автомашиналар топшириш тадбири бўлиб ўтди. 

Тадбирда вилоят ИИБ бошлиғи полковник Абдувохид Исмоилов хизмат автомашиналарини калитини қўриқлаш хизмати ходимларига тантанали равишда топширди.   

Ўз мухбиримиз