Янгиҳаёт тумани ИИО ФМБ 4-сон ИИБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектори подполковник Р. Бинали маҳалла фаоллари билан биргалидка мунтазам равишда аҳоли билан профилактик суҳбатлар ва таълим муассасалари ўқувчилари билан учрашувлар ўтказади. Шунингдек эътиборга муҳтож фуқаролардан хабар олиш ҳам подполковник Р. Биналининг кун тартибига киритилган.
“Бинокор” маҳалласи фаоли билан биргаликда ушбу маҳаллада яшовчи 61 ёшли Ўғилой Т.дан хабар олинди. Суҳбат давомида аёл прописка билан ёрдам беришни сўради. Хотин-қизлар масалалари бўйича инспектор кўмак учун туман Мвафрбга мурожаат қилди. Натижада Ўғилой Т.нинг муаммоси ечим топди.
Бошқа бир ҳолатда профилактика катта инспекторига “Йўлдош” маҳалласида яшовчи 25 ёшли Н.Ж. мурожаат қилиб, оилавий келишмовчиликлар сабабли вояга етмаган фарзанди билан уйни тарк этиб, икки йилдан буён Яшнобод туманида ота-онасининг уйида яшаётганини маълум қилди. Шунингдек унинг хабар беришича, келинлик уйидагилар шахсий буюмларини олиб кетишга йўл қўймаётган экан. Ушбу мурожаат ҳам эътиборсиз қолдирилмади ва маҳалла фаоли билан биргаликда ёрдам кўрсатилиб, ҳуқуқий тавсиялар берилди.
Хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспектор “Чортоқ” маҳалласида яшовчи “темир дафтарга” киритилган кўп фарзандли оиладан хабар олди. Маълум бўлишича, олти нафар фарзанди бўлган аёлнинг уйида элементар шароит йўқ экан, шунингдек унинг икки нафар фарзандларининг туғилганлик ҳақидаги гувоҳномалри йўқ эди. Подполковник Р. Бинали кўмак учун Янгиҳаёт тумани шаҳарни ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича 2-сектори раҳбарига мурожаат қилди. Натижада аёлга зарур ҳужжатлар берилиб, озиқ-овқат тўпламлари топширилди.
Бундан ташқари подполковник Р. Бинали 2 ва 332-сон умумтаълим мактаблари ўқувчилари билан учрашди ва учрашувда ёш авлодннинг тарбияси билан боғлиқ муаммолар муҳокама қилинди. Жумладан, ўқув масканлари ўқувчилари томонидан дарс қолдирилиши ва ёшлар томонидан содир этилаётган ҳуқуқбузарликлар сабаблари кўриб чиқилди.
