Тошкент вилоятида ўтказилаётган “хавфсиз ҳудуд” ва “хавфсиз тун” профилактик тадбирлари доирасида мавсум билан боғлиқ қатор жиноят ва ҳуқуқбузарликлар фош этилиб белгиланган тартибда таъсир чоралари кўрилмоқда.


Жумладан, 30-ноябр куни соат 16:40ларда Янгийўл тумани ҳудудида Тошкент вилояти Божхона бошқармаси контрабандага қарши курашиш ходимлари ва ЙПХ инспекторлари ҳамкорлигида навбатдаги назорат рейд тадбири ташкил этилган.

Тадбир давомида ҳайдовчи А.А. бошқарувидаги “Мерcедес-Бенз” русумли юк автомобили тўхтатилиб текширилганда, юкхонасида 24 дона “9Д” номли, 168 дона “Волк” номли, 8640 дона “Солевой разбойник” номли ва 138 дона “Золотой песок” номли, жами 8 970 дона пиротехника воситалари олиб кетилаётганлиги аниқланган.

ИИББ Ахборот хизмати


Мазкур ҳолат юзасидан тегишли ҳужжатлар расмийлаштирилиб, ҳайдовчи А.А. ва аниқланган воситалар Божхона бошқармасига топширилган.

ИИББ Ахборот хизмати