Жиноят ишлари бўйича Сардоба тумани судида сайёр суд мажлиси бўлиб ўтди. Унда туман ИИБ ЖХХ Пробация гуруҳи ҳисобидаги шахсларни ўталмай қолган жазосидан муддатидан илгари шартли равишда озод қилиш иши кўриб чиқилди. Мажлисда қилмишидан пушаймон бўлган 12 нафар назорат остидаги шахсга ана шундай енгиллик берилди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
ўз мухбиримиз.
Сирдарё вилояти
