Жиззах шаҳрининг “Тошлоқ” маҳалласида яшовчи И.Қ. “Оққўрғонлик” маҳалласида истиқомат қилувчи О.А.га ҳокимликдаги таниши кўмагида енгил конструксияли савдо дўкони қуриш учун ер ажратиб беришни ваъда қилиб, 2021-йилнинг 31-июлида 7 миллион сўм олган. Лекин ваъада қилинган ер ҳа деганда ажратилмади. Пировардда ниятлари ушалмаган О.А. ички ишлар органларига мурожаат қилиб, танишига берган пулини қайтаришда кўмак сўради.

Ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган.

Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Ростда” мухбири.

Жиззах вилояти.