Урганч туманидаги “Кўҳнаовул” маҳалласида яшовчи Т.П. тумандаги “Чекка шоликор” қишлоғи ҳудудидаги ўзига тегишли бўлмаган 600 кв.м. ер майдонини фуқаро Н.М.га 300 миллион сўмга сотмоқчи бўлди. Ҳаром луқма ейишга одатланган Т.П. келишилган пулдан бир қисмини яъни 4. 500 Ақш доллари ҳамда 5 миллион сўм пулларни олган вақтида ашёвий-далиллар билан қўлга олинди.
Айни кунда мазкур ҳолат бўйича фуқаро Т.П.га нисбатан Ўзбекистон Республикаси жиноят кодексининг тегишли моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.
Худойберган ЖАББОРОВ,
“Постда” мухбири.
Хоразм вилояти.
