Жиззах шаҳрининг Мирзо Улуғбек номидаги маҳалла фуқаролар йиғинида яшовчи О.Н. ўғирликка қўл урди. Табиийки, унинг жинояти ички ишлар органлари ходимлари томонидан фош қилинди. Қонун олдида жавоб бериши аниқ бўлиб қолгач, мазкур шахс жуфтакни ростади. Шу боис, жорий йилнинг 14-октабрида унга нисбатан қидирув эълон қилинди.

Аммо ички ишлар органлари ходимлари О.Н.нинг жазодан қутилиб қолишига йўл қўймадилар. Қочоқнинг Бахмал туманидаги яширин манзили аниқланиб, у қўлга олинди.

 Алижон АБДУСАТТОРОВ,

“Постда” мухбири.

Жиззах вилояти.