Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш натижалари бўйича дастлабки ҳисоботини тақдим этган ЕХҲТ\ДИИҲБ ана шу хулосани билдирди. 

Ўзбекистоннинг барча вилоятларига тақсимланган 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар округ сайлов комиссиялари ва участка сайлов комиссиялари, сиёсий партиялар, маҳаллий ҳокимият вакиллари билан учрашувлар ўтказишди. 

ДИИҲБ Миссияси учрашув натижаларига асосланиб, ўз ҳисоботида сайлов кампаниясидаги кўплаб ижобий жиҳатлар ҳақида маълум қилади. Хусусан, сайлов органлари томонидан барча тартибот муддатларига роиоя қилингани, яъни барча режалаштирилган тадбирлар белгиланган саналарда ўз вақтида ўтказилгани алоҳида қайд этилади. 

Ҳисоботда, ДИИҲБ кузатувчиларининг жамоат ташкилотлари, ННТ ва бошқа ташкилотлар вакиллари билан бўлиб ўтган учрашувлар натижаларига кўра, фуқаролар томонидан сайлов жараёни билан боғлиқ шикоятлар бўлмагани маълум қилинади. МСК, ҳудудий сайлов ёки суд органларига аҳоли томонидан ҳеч қандай шикоятлар келиб тушмагани қайд этилади.

Ҳар қандай сиёсий партия, ОАВ вакиллари ва маҳалла фуқаролар йиғини ходимлари сайловни эркин кузатиш имконига эга бўлишди. 

Шунингдек, МСК нинг Матбуот марказидаги брифингда Ўзбекистон Республикаси Бош прокурори Н. Юлдашев ҳам шуни тасдиқлади. 

Эслатиб ўтамиз, Мскнинг таклифига биноан, ЕХҲТ ДИИҲБ, ЕХҲТ Парламент ассамблеяси ва Европа парламентининг қўшма Миссиясии илк маротаба юртимиздаги президент сайловини кузатмоқда. 

Ирландиялик дипломат Оуэн Мёрфи бошчилигидаги ЕХҲТ ДИИҲБ кузатувчилари жорий йилнинг 15 сентябридан буён сайловларни кузатишмоқда. Миссия 17 нафар кишидан иборат асосий гуруҳ, 28 нафар узоқ муддатли кузатувчилар ҳамда ЕХҲТ га аъзо 26 мамлакатдан ташриф буюрган 207 нафар қисқа муддатли кузатувчи сайлов куни овоз бериш жараёнини кузатишди. Шу билан бирга, президент сайловини кузатиш учун ЕХҲТ\ДИИҲБ раҳбарияти, хусусан, ЕХҲТ\ДИИҲБ директори Маттео Мекаччи ҳам иштирок этди. 

Бундан ташқари, 27 мамлакатдан 98 нафарга яқин депутат-кузатувчилардан иборат ЕХҲТ Парламенцкой ассамблеяси делегацияси ва ЕХҲТ ПА Президенти Маргарета Седерфелт ва Бош котиби Роберто Монтелла ҳам илк маротаба Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловини кузатиш учун мамлакатимизга ташриф буюрди. 

Шу билан бирга, 12 нафар депутатдан иборат Европа парламенти кузатувчилари ҳам ЕХҲТ\ДИИҲБ миссиясига қўшилди. Ўзбекистонда бўлиб ўтган сайловларни кузатиш учун 44 мамлакатдан жами 365 та кузатувчи ташриф буюрган.

Экспертларнинг фикрича, Ўзбекистон Республикаси Президенти сайловида ЕХҲТ делегациясининг илк маротаба қатнашиши Ташкилот томонидан мамлакатимизда амалга оширилаётган демократик ислоҳотларнинг эътироф этилиши ва қўллаб-қувватлашидан далолатдир.