Ехҳтнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси аҳоли орасида ахборот беришнинг турли форматлари ва усуллари, жумладан, ижтимоий тармоқларда видеороликлар ва график материаллардан фойдаланган ҳолда, кенг тушунтириш ишларининг олиб борилишини маъқуллади.
Ўзбекистонда бўлиб ўтадиган президент сайлови бўйича Ехҳтнинг Демократик институтлар ва инсон ҳуқуқлари бўйича бюроси миссияси кузатувларининг жорий йил 15 сентябрдан 5 октябргача бўлган даврдаги натижалари бўйича оралиқ ҳисоботини эълон қилди.
Унда Мскнинг ОАВ ва кенг жамоатчилик учун очиқлиги қайд этилди. Тайёргарлик жараёни ва кампанияни ўтказиш, сайловчиларни хабардор қилиш билан боғлиқ барча жараёнлар қонунчиликда ўнатилган муддатда амалга оширилди. Мскнинг йиғилишлари онлайн-режимда бериб борилади, унинг қарорлари матбуотда чоп этилмоқда.
МСК томонидан барча сайлов комиссияларининг геолакацион маълумотларини ўз ичига олган интерфаол мобил илованинг ишлаб чиқилгани, сайлов коммиссиялари аъзоларининг каскад ўқитилиши ва сайлов куни CОВИД-19 олдини олиш бўйича қабул қилинган чоралар алоҳида қайд этилди.
