Косонсой туманида ички ишлар органларида хизмат қилиб нафақага чиққан, маёр Мажид Юлдашевнинг номини кўпчилик яхши билади.
Косонсой тумани ИИБ томонидан "Ватанпарварлик ойлиги" доирасида Мажид Юлдашевнинг ўзи таълим олган 7-умумтаълим мактабида ёдгорлик лавҳаси ўрнатилди.
Шу муносабат билан мактабда ташкил этилган тадбирда туман ИИБ бошлиғи, подполковник Б. Шукуров очиб иштирок этиб, М. Юлдашевнинг хизмат фаолияти ҳақида сўз юритди. Шунингдек , ҳар йили туман ИИБ томонидан мазкур таълим муассасасида хотира тадбирларини ўтказишни анъанага айлантириш таклифини билдирди.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,
"Постда" мухбири.
Наманган вилояти.
