Гулистон шаҳар ИИБ ЙҲХБ ташаббуси билан шаҳардаги бир қанча йўл белгилари янгиланди. Транспорт ва пиёдалар ҳаракатини янада яхшилаш мақсадида қилинган хайрли иш кўпчиликнинг эътирофига сазовор бўлди. Айниқса, пиёдалар ўтиш йўлаклари янгилангани ҳаракат иштирокчиларига янада қулайлик туғдирди. Шу каби эскириб, кўринишини йўқотган огоҳлантирувчи белгилар ҳам алмаштирилди.
Абдураҳмон МУСТАФОҚУЛОВ,
“Постда” мухбири.
Сирдарё вилояти.
