Хоразм вилояти ИИБ ЖХХ ЙҲХБ томонидан вилоят ҳудудида йўл-транспорт ҳодисаларининг барвақт олдини олиш, қўпол қоидабузарликлар содир этаётган ҳайдовчиларни аниқлаш ва уларга қатъий чоралар кўриш мақсадида рейд тадбирлари ўтказилмоқда. Тадбир давомида Тупроққалъа туманидаги “Ҳазорасп” маҳалласи ҳудудида “Малибу” русумли автомашина ҳайдовчиси Т.К. тунги пайтда йўл ҳаракатининг бошқа иштирокчиларига нисбатан ҳурмацизликда ифодаланган ҳатти-ҳаракатларни намойишкорона содир этган ҳолати аниқланди. ЙПХ инспектори томонидан “йўл безориси”га нисбатан белгиланган тартибда ҳужжатлар расмийлаштирилиб, автоулов вақтинча сақлаш учун жарима майдонига қўйилди.
Шунингдек, бошқарма масъул ходимлари томонидан ушбу ҳайдовчига қоидабузарлик ҳолати ва унинг оғир оқибатлари юзасидан тушунтиришлар ҳам берилди.
Ўз мухбиримиз.
Хоразм вилояти.
