Наманган вилояти Қўриқлаш бошқармаси шахсий таркиби иштирокида йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, фуқаролар ва ходимлар ўртасида йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилиш маданиятини ошириш мақсадида Йўл ҳаракати хавфсизлиги бошқармаси ходимлари ҳамкорлигида давра суҳбати ўтказилди.
Унда йўл ҳаракати қоидаларини бузиш оқибатида содир бўлаётган йўл-транспорт ҳодисаларининг олдини олиш, хизмат вақтида ва шахсий фаолият жараёнида қоидаларга қатъий амал қилиш зарурлиги таъкидланди.
Ўз мухбиримиз,
Наманган вилояти.
