Вилоятни хотин-қизлар ўртасида жиноятчиликдан холи ҳудудга айлантириш борасида кенг кўламли профилактик тадбирлар олиб борилмоқда. Жумладан, ички ишлар органларида фаолият олиб бораётган хотин-қизлар масалалари бўйича масъуллар “Йўл харитаси”га киритилган аёллар, ижтимоий носоғлом, низоли, нотинч оилалар билан юзма-юз учрашиб, улар дуч келаётган муаммолар ўрганилмоқда. Қолаверса, ижтимоий саволнома асосида тизимли ишлар ташкиллаштирилмоқда.
Шунингдек, нотинч оилалар муҳитини соғломлаштириш, хотин-қизларга нисбатан тазйиқ ва зўравонлик ҳамда уларнинг ҳуқуқий саводхонлигини оширишга доир тарғиботлар ҳам олиб борилмоқда. Тарғиботлар давомида ҳимоя ордери бериш тартиби ҳақида ҳуқуқий тушунчалар берилмоқда.
Ўз мухбиримиз.
Бухоро вилояти.
