Қўқон шаҳрида истиқомат қилувчи фуқаро П.Н. 21 февралъ куни ички ишлар органларига мурожаат қилиб, телефонини ўғирлатиб қўйгани ҳақида хабар берди.
Ўша куни у ўзининг “Матиз” русумли автомашинасини бошқариб кетаётганида номаълум шахс тўхтатиб, йўловчи сифатида машинага ўтиради. Қашқадарё кўчасида йўловчи тушиб кетгач, П. Н. салонда турган 3 миллион 212 минг сўмлик телефон аппарати ғойиб бўлганини билди.
Мазкур ҳолат юзасидан Қўқон шаҳар ИИБ ҳузуридаги тергов бўлими томонидан жиноят иши қўзғатилган. Ички ишлар органлари ходимлари томонидан олиб борилган тезкор қидирув ҳаракатлари давомида қинғирликка қўл урган йўловчи фуқаро И.М. эканлиги ойдинлашди. Ҳолат юзасидан тергов ҳаракатлари бошланди.
Абдувосит СИДИҚОВ,
“Постда” мухбири.
Фарғона вилояти.
