4-сонли ИИБ хотин-қизлар маса­лалари бўйича инспектори, лейтенант Робия Эрназарова фаолиятини бошлаганига кўп бўлгани йўқ. 

У хизмат ҳудудидаги «Посира», «Юнус­обод», «Акбаробод», «Отчопар-1», «Отчопар-2», «Қадрдон», «Боғи бўстон», «Обод» каби маҳалла фуқаролар йиғинлари­нинг раислари ва хотин-қизлар фаоллари билан самарали ҳамкорликни йўлга қўйган. Шу боис оилалардаги низо ва келишмовчиликлар дастлабки жараёндаёқ маҳалла фаоллари, кайвони онахонларни жалб қилган ҳолда бартараф этилади. Албатта, баъзан ҳамма ҳам бирдек муросага келмаслиги табиий. Бундай ҳолатларда лейтенант Робия Эрназарова жабр кўрган хотин-қиз­ларни ҳуқуқий ҳимоя қилишга киришади ва ҳимоя ордери берилиши чорасини кўради. 

Маҳаллалардаги «Темир дафтар», «Аёллар дафтари» ва «Ёшлар дафтари»га киритилган хотин-қизларни иш билан таъминлаш, ижтимоий қўллаб-қувватлаш масалаларида ёш ходим фаоллик кўрсатмоқда. 

Аброр ПОЁНОВ,

ўз мухбиримиз.

Тошкент шаҳри.