Мазкур қабулда зарафшонлик фуқароларнинг моддий ёрдам, тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш, бандлик ҳамда судга оид муаммолари ижобий ҳал этилиши юзасида чора-тадбирлар ишлаб чиқилди.

Жумладан, “Ёшлик” Мфйда яшовчи Малоҳат Одинаева қизини олийгоҳнинг 2-босқич талабаси бўлгани, ётоқ жойи учун имконияти йўқлиги сабабли институт ётоқхонасидан жой ажратишда амалий кўмак сўраб мурожаат этган эди. Унинг мурожаати маъсуллар томонидан ўрганилиб, ижобий ҳал қилиб берилди. 

Шу маҳаллада истиқомат қилувчи яна бир фуқаро – Фотима Абдуллаева миллий қандолатчилик йўналиши бўйича тадбиркорлик фаолиятини йўлга қўйиш истагини билдирди. Унинг ҳам мурожаати ҳудудий банклар билан ҳамкорликда ижобий ҳал этилишига эришилди. Имтиёзли кредит расмийлаштириш учун ҳужжатлари қабул қилинди.

Хуллас, шу куни 10дан ортиқ мурожаатларга тегишли ташкилотлар билан ҳамкорликда ижобий ечим топилди. Ўз ўрнида мурожаат эгалари ватанимизда ёшларга берилаётган имкониятлардан мамнунлигини билдиришди.

Маҳлиё ХОЛОВА,

“Постда” мухбири.

Навоий вилояти.