Жорий йилнинг 11-апрел куни республикамиз Президенти раислигида ёшлар сиёсати соҳасидаги ишлар натижадорлигини ошириш чора-тадбирларига бағишланган йиғилиш ўтказилган ва мазкур тадбирда давлат идоралари масъулларига ёшларни бириктириш ташаббуси кўтарилган эди. Шу маънода Жиззах вилояти ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодировга 55 нафар ёшлар бириктирилган бўлиб, 3-сектор раҳбари томонидан уларнинг муаммоларини ҳал қилиш чоралари кўрилмоқда.
Жумладан, Жиззах шаҳрининг «Иттифоқ» маҳалласида яшовчи Мақсуд Муродуллаэвнинг туғилганлик тўғрисидаги гувоҳномаси ва фуқаролик паспорти йўқлиги аниқланиб, унга ушбу ҳужжатларни расмийлаштириш чоралари кўрилди. Мақсуд Муродуллаэвга туғилганлик тўғрисидаги гувоҳнома ҳамда ИД картани вилоят ИИБ бошлиғи, генерал-маёр Ғайрат Қодиров топширди.
Шунингдек, вилоят ИИБ ҳисобидан Жиззах шаҳрининг «Тинчлик» маҳалласида яшовчи Достон Ботировнинг турар жойи кадастр ҳужжатлари расмийлаштирилиб берилди. Айни вақтда унинг уйини таъмирлаш ва электр таъминоти узлуксизлигини таъминлаш чоралари кўрилаётир.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
“Постда” мухбири.
Жиззах вилояти.