Яқинда Ўзбекистон давлат жаҳон тиллари университетида Учтепа тумани ИИО ФМБ хотин-қизлар масалалари бўйича катта инспекторлар томонидан талабалари ва ўқитувчилари учун тадбир ўтказилди. Жиддий суҳбат давомида ёшлар орасидаги ҳуқуқбузарлик ва жиноятларнинг сабаблари, гендер тенглик, аёлларга нисбатан зўравонликларни олдини олиш масалалари муҳокама қилинди. Суҳбат давомида ходимлар ўз амалиётларидан мисоллар келтиришди.
Ходимлар тадбир иштирокчиларига ёшларни ҳуқуқбузарликлардан четлатиш йўллари ҳақида маълумот беришди. Ёшлар эса ўз саволларига батафсил жавоблар олишди.


