Самарқанд вилояти Ички ишлар бошқармасида "Ёшлар ойлиги" доирасида Ўзбекистон Республикаси Олий Мажлиси Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти ташаббуси ва вилоят ИИБ ҳамкорлигида Ёшлар парламенти фаоллар жамоаси ҳамда ёшлар маслаҳат гуруҳлари аъзолари иштирокида ўқув-семинар ташкил этилди. 

Вилоят ИИБ ММИ ва КБТХ, ёшлар билан ишлаш гуруҳи инспектори, катта лейтенант Олимжон Раҳматов ва Олий Мажлис Сенати ҳузуридаги Ёшлар парламенти аъзоси, Самарқанд ҳудудий масъули Манзура Умирова ёшлар билан ўзаро мулоқотда бўлдилар. 

Ёшларнинг ҳуқуқий маданиятини ошириш, уларни ички ишлар органлари фаолияти билан яқиндан таништириш, шунингдек, ёшлар ва ҳуқуқ-тартибот идоралари ўртасидаги очиқ мулоқотни ривожлантиришга қаратилган тадбир давомида иштирокчиларга жиноятчиликка қарши кураш, ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш, ёшлар ўртасида профилактик ишларни самарали олиб бориш, киберҳужумлардан ҳимояланиш йўналишлари ҳақида батафсил маълумотлар берилди. Шунингдек, семинар давомида очиқ мулоқот тарзида савол-жавоблар ташкил этилиб, ёшларни қизиқтирган мавзулар муҳокама қилинди.

Эркин, дўстона ўтган мулоқотда якунида фаол ёшларга ташаккуронмалар топширилди.

Бундай учрашувлар ёшларнинг фаоллигини ошириш, уларни давлат ва жамият ишларида фаол иштирок этишини таъминлашда муҳим аҳамият касб этади.

Самарқанд вилояти.