ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли Қарши шаҳрида жойлашган 7256-ҳарбий қисмда ҳам ўз касбининг фидойилари бўлган, бошқа ҳамкасбларига ўрнак бўлиб келаётган бир гуруҳ ҳарбий хизматчиларнинг фарзандларига олий ўқув юртларига киришда имтиёз берадиган тавсияномаларни топшириш маросими бўлиб ўтди. Тадбирда қўшин қўмондони, полковник Ш.Худайназаров иштирок этиб, тавсияномаларни ўз эгаларига тантанали вазиятда топширди. Ёшларга ўзининг эзгу тилакларини билдириб, ўзлари танлаган олий ўқув юртига ўқишга киришларида муваффақиятлар тилади.
Ғайратжон Самадов,
капитан.