Мамлакатимизда ёшларнинг соғлом ва баркамол инсонлар бўлиб вояга етишиши учун кенг кўламдаги ислоҳотлар амалга оширилмоқда. 

  Жумладан, Боғот тумани ИИБ биносида ҳам 3-сектор раҳбари ташаббуси билан ёшлар ва уларнинг ота-оналари иштирокида учрашув бўлиб ўтди. Унда мазкур туман ҳокими Шавкат Яхшибоэв иштирок этиб, боғотлик ёшлар томонидан турли соҳаларда қўлга киритилаётган ютуқ ва илғор ташаббусларни тилга олди. Шунингдек, учрашувда ёшларнинг муаммолари, таклиф ва истаклари ҳам тингланиб, уларни ижобий ҳал этиш чоралари кўрилди.

  Шу билан бирга, тенгдошларига намуна бўлиб келаётган бир гуруҳ ўқувчи-ёшларга ҳамда уларнинг ота-оналарига туман ҳокимлиги ва ички ишлар бўлими томонидан миннатдорлик билдирилди. Бундан ташқари, учрашув иштирокчилари мамлакатимизда ёшларга яратиб берилган шарт-шароит ва имкониятлардан унумли фойдаланиб, ўз билим ва иқтидорларини намойиш этишга, она Ватанимизга муносиб фарзанд бўлишга ваъда бердилар.   

Худойберган ЖАББОРОВ,

 “Постда” мухбири.