Бухоро вилояти. Давлатимиз раҳбари томонидан илгари сурилган “Яшил макон” умуммиллий лойиҳаси мамлакатимизда экологик вазиятни янада яхшилаш ҳамда иқлим ўзгаришларига миллий ечим сифатидаги ноёб лойиҳа бўлди. Унинг замирида турли русумдаги автомашиналар, логистика ва техника воситалари қуршовида қолган маконга асл табиатни туҳфа этиш, кўчат экиш ва боғ яратиш ётибди. Бухоро вилояти Иибда хизмат қилаётган ёш ходимлар ҳам “Яшил макон” умуммиллий лойиҳасига муносиб ҳисса қўшиб келишмоқда.
Яқинда вилоят ИИБ Тиббиёт бўлими госпитали реабилитасия бўлинмаси ҳудудидаги ер майдонида вилоят ички ишлар органларининг ёшлар боғини яратиш мақсадида туман-шаҳар ҳамда барча соҳавий хизматларда фаолият юритаётган ёш ходимлар ўз ташаббуслари билан кўчат экиш ишларига киришди. Дастлаб ер майдони чиқиндилардан тозаланиб текисланди, ҳудуд тупроғининг ҳолати ҳисобга олиниб, чидамли ва манзарага бой кўчатлар танланди. Лойиҳа доирасида мевали ва манзарали дарахтлар ерга қадалди.
Жасурбек СРУКУРЛАЕВ,
капитан.