Бугун ёшларни ўз бағрига чорлаган барча умумтаълим мактабларида биринчи қўнғироқ чалинди. Чортоқ туманидаги 50-мактабда Билимлар куни муносабати билан "Янги ҳаёт учун, янги Ўзбекистон учун!” шиори остида тадбир ташкил қилинди.
Туман ИИБ бошлиғи, подполковник Равшанбек Усубжонов байрам тадбирида иштирок этиб, ўқитувчи ва ўқувчиларни Ватанимиз мустақиллигининг 32 йиллиги ва янги ўқув йили бошланиши билан табриклади.
Байрамона тадбир ўқувчиларга бир олам завқ бағишлади.
Гулчеҳра БУВАМИРЗАЕВА,
ўз мухбиримиз.
Наманган вилояти.
