Ўзига хос тажриба ва маҳоратга эга бўлган катта лейтенант Ҳами­дулло Султонов кейинчалик ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш бўйича қўшинларига қарашли ҳарбий қисмларда қўриқлаш взводи командири, штаб катта офицери лавозимларида самарали хизмат қилди. 

Айни кунда у ИИВ Халқаро аэропортларда хавфсизликни таъминлаш қўшинларига қарашли 7260-ҳарбий қисмда штаб бошлиғининг ўринбосари лавозимида хизматни давом эттирмоқда. 

Лавҳамиз қаҳрамони ҳарбий қисм­нинг тажрибали мураббийларидан бири сифатида кичик сержантлар Зухриддин Зарипов, Азамат Матниёзов, Бахтиёр Назариев, ИИИ даражали сержант Қайрулло Артиқов сингари кўплаб ҳарбий хизматчиларга устозлик қилмоқда.

Ҳар бир оила соғлом муҳит, меҳр ва эътибор туфайли бахтли кошонага айланади. Бунда оилада фарзандлар комил инсон бўлиб вояга етади. Ҳамидулло ҳам турмуш ўртоғи Лайлохон билан тинч-тотув ҳаёт кечириб, фарзандлари Малика, Темурбек ҳамда Солиҳани чинакам етук инсонлар этиб тарбия­лашга астойдил ҳаракат қилишяпти.

Маёр Ҳамидулло Султонов ҳарбий хизматчилар ўртасида ўтказилган интенсив синовлардан муваффақиятли ўтиб, «Довюрак жангчи» нишони билан тақдирланган.

Худойберган ЖАББОРОВ,

ўз мухбиримиз.

Хоразм вилояти.