Қашқадарё вилояти Иибда Эксперт-криминалистика бўлими ва унинг шаҳар-туманлардаги бўлинма гуруҳлари ходимлари иштирокида жорий йилнинг ўн бир ойида амалга оширилган ишлар таҳлилига бағишланган йиғилиш бўлиб ўтди.
Йиғилишда эришилган натижалар, йўл қўйилган камчиликлар атрофлича муҳокама қилинди. Жиноятларни эрта аниқлаб олдини олиш, рўй берганларини “иссиқ изида” фош этишда мавжуд криминалистик техника ва ускуналардан самарали фойдаланиш лозимлиги таъкидланди. Қолаверса, жиноятларни фош этиш устида ўтказилаётган тадқиқотларни янада такомиллаштириш, бунинг учун ҳар бир ходим ўз устида ишлаб, тажриба ва малакасини янада ошириши лозимлиги айтиб ўтилди. Шунингдек, сони ошган жиноят турлари ва уларни келтириб чиқарувчи омилларга алоҳида тўхталиб ўтилди.
Тадбирда вилоят ИИБ ЭКБ, Қарши шаҳар ИИОФМБ, Касби ва Чироқчи туман Ииблари экспертларига бошқарма раҳбариятининг ташаккурномалари берилди.
Йиғилиш якунида ҳуқуқбузарликларнинг олдини олиш ва жиноятчиликка қарши курашишга оид муҳим вазифалар белгилаб олинди.
Содиқ РАҲИМОВ,
“Постда” мухбири.
Қашқадарё вилояти.