У транспорт воситасини ўша томонга йўналтирди. Бу орада машиналардан бири юқори тезликда кўздан ғойиб бўлди. Аммо профилактика инспектори иккинчи автомашина – «Нехиа»ни тўхтатишга эришди.
Автоуловнинг русумиёқ маёрнинг шубҳасини оширди. Чунки сўнгги ойларда бир неча маҳаллада чорва моллари ўғирланган, суриштирувлар давомида гувоҳлар жиноят рўй берган кунлари оқ «Нехиа»ни кўрганликларини билдиришганди.
Маёр гумон қилинувчидан ҳайдовчилик гувоҳномаси ва транспорт воситасига оид ҳужжатларни олиб, машинани кўздан кечира бошлади. Бу жараёнда багажга тўшалган полиэтилен плёнка ва ҳайвон гўнги унинг диққатини тортди. Автомашина эгаси ҳолатни яқинда автомашинасига бузоқ ортилгани билан изоҳлади. Ўз ўрнида, бу профилактика инспекторини чироқ ёрдамида дала майдонини кўздан кечиришга ундади. Маёрнинг саъй-ҳаракатлари бекор кетмади, 300 метрлар наридаги қалин ўтлар орасида бузоқ кўринди...
Кўп ўтмай, даладан топилган чорва моли бундан бир ой илгари «Дўстлик» маҳалласида истиқомат қилувчи фуқаронинг ҳовлисидан ўғирлангани аниқланди.
Ҳолатга аниқлик киритиш туман ИИБ ТҚХ жиноят қидирув гуруҳи катта тезкор вакили, маёр Жалолиддин Отабековга топширилди. У дастлабки суриштирувдаёқ асосан ёш йигитлардан ташкил топган 7 кишилик жиноий гуруҳ Арнасой ва Дўстлик туманларида 9 та жиноят содир этганини аниқлашга муваффақ бўлди.
Маълум бўлишича, Дўстлик туманининг «Бунёдкор» маҳалласида яшовчи жиноятчилар кундузи турли автоуловларда дала майдонларини айланиб, қаровсиз қолдирилган чорва молларини кўз остига олишган. Кечаси эса жиноий мақсадлар амалга оширилган. Ўғирланган ҳўкиз, бузоқ ва қўйларни Сирдарё вилоятининг Оқолтин туманида истиқомат қилувчи даллол сотиб олган.
Эътиборлиси, йигитларнинг аксариятининг оиласида иқтисодий муаммолар бўлмаган, жиноий гуруҳ етакчиси олий ўқув юрти талабаси. Тергов жараёнида кимдир қилмишини онлайн қиморга ружу қўйгани билан изоҳласа, бошқаси тўқликка шўхлик қилганини тан олди.
Жойи келганда айтиш керак, жиноятлар «Cаптива», «Гентра» ва «Нехиа» русумли автоуловларда амалга оширилган. Яна бир маълумот: жабрланувчиларга етказилган зарар жиноий гуруҳ аъзоларининг қариндошлари томонидан тўлиқ қопланди.
Алижон АБДУСАТТОРОВ,
журналист.
Жиззах вилояти.
