Кексаларни ҳар томонлама қўллаб-қувватлаш, уларнинг билими ва бой тажрибасини ўрганиш мақсадида Навоий вилояти ички ишлар органларида хизмат қилаётган ходимлар ҳамда фахрийлардан ташкил топган жамоалар “Заковат” интеллектуал ўйинида беллашдилар.
Иштирокчилар олган билимлари ва ўқиган китобларига таянган ҳолда, саволларга тез ва аниқ жавоб қайтаришга ҳаракат қилишди. Устоз-шогирдлардан тузилган жамоалар ичида фахрли 3-ўринни бошқарма ЖХХ ЖЦБ ППХБ жамоаси, 2-ўринни Хатирчи туман ИИБ жамоаси эгаллади. Фахрли 1-ўринни эса Навоий вилояти ИИБ жамоаси қўлга киритди. Шунингдек, Кармана туман ИИБ жамоасига фаол иштироки учун миннатдорлик эълон қилинди.
Кўрик-танлов ғолиблари бошқарма раҳбарияти томонидан диплом ва эсдалик совғалар билан тақдирланди.
Маҳлиё ХОЛОВА
Ўз мухбиримиз,
Навоий вилояти.
