Куни кеча Навоий вилояти ИИБ тузилмалари фахрийлари ва ёш ходимлари иштирокида "Заковат" интеллектуал ўйини бўлиб ўтди. “Кексалар ҳафталиги” муносабати билан ташкил этилган мазкур тадбирда барча шаҳар-туманлардаги соҳа фахрийлари ва ёш ходимларидан иборат жамоалар қатнашди.
Умумий натижаларга кўра, Навбаҳор тумани ИИБ вакиллари учинчи, Конимех тумани ИИБ вакиллари иккинчи ўринни эгаллади. Кармана тумани ИИБ жамоаси эса биринчи ўринга муносиб деб топилди. Тадбир баҳонасида фахрийлар ўзаро дийдорлашиб, хизмат давридаги қизиқарли воқеаларни ёдга олишди. Улар бугунги кунда ёш ходимлар учун яратилган имкониятларни алоҳида эътироф этиб, бундай ғамхўрликларга жавобан фидойилик билан хизмат қилишлари лозимлигини таъкидлашди.
Маҳлиё ХОЛОВА,
ўз мухбиримиз.
Навоий вилояти.
